Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Арнасойда қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

26 апрель 2021 йил
99
0

Арнасой туманида Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов иштирокида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.  

Семинарда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида туманлари қишлоқ хўжалиги ходимлари, СИУ раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбирда соҳа масъуллари чигит экишдан ҳосил етиштиришгача бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, ғаллачиликдаги муҳим агротехник тадбирлар, сабзавот экинлари экиш, мевали боғ, токзорлар барпо қилиш, ишчиларга зарур шароит яратиш ва бошқа муҳим агротехник тадбирлар масалаларига тўхталди. 

Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг етишмовчилиги ёки меъёрдан кўп ишлатилиши, биологик хилма-хилликнинг ёмонлашуви, қурғоқчилик, чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш билан боғлиқ кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра экиш, етиштириш, сақлаш ва ташишда ҳосилнинг 33 фоизи йўқотилмоқда. Шу ўринда мавжуд ер, сув, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминловчи технологиялари муҳим аҳамият касб этади. 

Семинар давомида фермерлар саволлар билан мурожаат қилишиб, қишлоқ хўжалиги масаласида муҳим маълумотларга эга бўлишди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар