Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда сенаторлар иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Арнасойда сенаторлар иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

15 апрель 2021 йил
326
0

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси ҳамда уй-жой қурилишига доир вазифалар устидан парламент ва жамоатчилик назоратни ташкил этиш бўйича Жиззах вилояти, Арнасой туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Умаров, Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси С.Суярова, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ва ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари ҳамда маҳаллий ОАВлар вакиллари иштирок этди.

Дастлаб йиғилишда, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель ПҚ-5048 сонли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва 2021 йил 11 март ПФ-6186 сонли “Бозор тамоийлларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этишда маҳаллий депутатларининг долзарб вазифалари тўғрисидаги маърузаси ҳамда шаҳар бўйича “Обод маҳалла” дастурини тасдиқлаш ва ушбу дастурга киритилган битта ҳудуд мисолида амалга ошириладиган ишларни ташкил этиш бўйича тақдимоти  тингланди.

Шунингдек, йиғилишда, туман ҳокими Хуршид Алимарданов “Обод маҳалла” дастурини бажарилишни назорат қилишга маҳаллий депутатларни бириктириш ва назоратни ташкил этиш тўғрисидаги тавсияларини билдирди.

Йиғилиш сўнгида аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларида тугаллаш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидия олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш  мақсадида ташкил этилган  “Халқпарвар” комиссия раислигига туман Кенгаши раиси томонидан “Халқпарвар” комиссия аъзолари орасидан кўрсатилган номзод Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошллиғининг кексалар  ва фахрийларни қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосари, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Исоқ Авалбоев бир овоздан сайланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар