Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда судьялар томонидан сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда судьялар томонидан сайёр қабул ўтказилди

26 март 2021 йил
219
0

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир.

Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳолининг мавжуд муаммолари тингланиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Джумаев, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Норов, Арнасой туманидаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Судьялар томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида 18 нафар фуқароларнинг 2 та жиноят ишлари бўйича, 13 та фуқаролик ишлар бўйича, 3 та маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган 18 та мурожаатлардан 16 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Ҳар бир мурожаат ортида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида ўтказилган сайёр қабулда ҳам 1 нафар фуқаронинг ишга тиклаш ҳақидаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган шикоятини кўриш жорий йилнинг 6 апрель кунига тайинланди.

Шунингдек 1 нафар фуқаронинг илтимосномасига асосан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан яна 1 нафар фуқаронинг ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бу каби сайёр қабулларда фуқароларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, улар томонидан кўтарилган мавжуд муаммоли масалаларга ечим топиш орқали уларни давлат ва жамиятдан рози бўлиб яшашларига муҳим омил бўлади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар