Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан расмий мунособат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан расмий мунособат

16 март 2021 йил
130
0

Жорий йилнинг 16 март куни t.me/sizdantelegram ижтимоий тармоқда “Жиззах  вилояти  Арнасой туманидан мурожаат қиляпмиз. Ободонлаштирамиз деб кўп қаватли уйимиз шиферини кредит ҳисобидан алиштиришди. Иш сифатсиз қилинганидан шифер ҳар шамолда гиламдай кўтарилади. Бу ёқда кредит тўловини талаб қилишяпти...” деган иддаолар орқали видеотасвирлар ҳам тарқалган эди.

Ушбу масала юзасидан Арнасой туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Хақиқатдан ҳам табиий офат, (шамол) туфайли Арнасой туман Ғолиблар маҳалла фуқаролари йиғинидаги кўп қаватли уйларнинг бири бўлган 5 уйнинг том қисми таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида Арнасой туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва “Арнасой обод сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ходимлари биргаликда 5-уйнинг том қисмида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айрим яроқсиз аҳволга келиб қолган шиферлар алмаштирилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар